ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Қурилиш материаллари, буюмлари, конструкциялари, машиналари, механизмлари /

O`z DSt 891:2022. Саноат ва қишлоқ хўжалиги корхоналари бинолари учун ёғоч деразалар. Турлари, конструкцияси ва ўлчамлари (АВ томонидан 18.01.2023 й. 139-сон билан рўйхатга олинган қурилиш вазирининг 14.12.2022 й. 242-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2023 йил 18 январда 139-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

қурилиш вазирининг

2022 йил 14 декабрдаги

242-сон буйруғига

ИЛОВА



O`z DSt 891:2022



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ДАВЛАТ СТАНДАРТИ

   

O`z DSt 891:2022

Саноат ва қишлоқ хўжалиги корхоналари

бинолари учун ёғоч деразалар. Турлари,

конструкцияси ва ўлчамлари


Мазкур давлат стандарти саноат ва қишлоқ хўжалиги корхоналари биноларидаги ёғоч деразаларга қўйиладиган талабларни белгилайди.



1-БОБ. ТЕХНИК ЖИҲАТДАН ТАРТИБГА

СОЛИШ СОҲАСИДАГИ НОРМАТИВ

ҲУЖЖАТЛАРГА ҲАВОЛАЛАР

         

1. Ушбу давлат стандартида қуйидаги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга ҳаволалар қўлланилган:


ГОСТ 10174-90 - Дераза ва эшиклар учун зичловчи пенополиуретан қистирмалар. Техникавий шартлар (расмий манба: Прокладки уплотняющие пенополиуретановые для окон и дверей. Технические условия);


ГОСТ 23166-99 - Дераза блоклари. Умумий техникавий шартлар (расмий манба: Блоки оконные. Общие технические условия);


ГОСТ 5088-2005 - Деразалар ва эшиклар учун ошиқ-мошиқлар. Техникавий шартлар (расмий манба: Петли для оконных и дверных блоков. Технические условия);


ГОСТ 111-2014 - Рангсиз тунука ва тахта ойна. Техникавий шартлар (расмий манба: Стекло листовое бесцветное. Технические условия);


ГОСТ 5090-2016 - Дераза ва эшиклар учун маҳсулотлар. Хиллар ва асосий ўлчамлар (расмий манба: Изделия скобяные для деревянных окон и дверей. Технические условия).



2-БОБ. САНОАТ ВА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ

КОРХОНАЛАРИ БИНОЛАРИДАГИ ЁҒОЧ

ДЕРАЗАЛАРНИ ТАСНИФЛАШ

          

2. Мазкур давлат стандартига асосан ишлаб чиқарилган ёғоч деразалар очилиш усулига қараб қуйидаги турларга бўлинади:

И - ичкарига очилувчи;

T - ташқарига очилувчи;

O - очилмайдиган.


3. И ва T турлардаги ёғоч деразалар кесакилардан, қанотлардан ва ойналардан ташкил топган бўлиши керак.

О турдаги ёғоч деразалар эса кесакилар ва ойналардан ташкил топган бўлиши лозим.

И ва Т турлардаги ёғоч деразалар бир қатор ойнаванд битта конструкцияли ёки икки қатор ойнаванд қўшалоқ конструкцияли бўлади.

О турдаги ёғоч деразалар ўзларида якка қатор ойнаванд ва танҳо конструкцияли бўлади.


4. Т ва О турлардаги ёғоч деразаларни фақат бир қаватли биноларда, И турдаги ёғоч деразаларни эса бир ва кўп қаватли биноларда қўллаш лозим.


5. Ёғоч дераза ўринларини тўлдириш:

саноат корхоналари биноларида ташқи баландлиги ва кенглиги бўйлаб танҳо ёки бир нечта ёғоч дераза блоклари билан;

қишлоқ хўжалиги корхоналари биноларида баландлиги бўйлаб танҳо, кенглиги бўйлаб эса танҳо ёки бир нечта ёғоч дераза блоклари билан амалга оширилиши лозим.

Ёғоч дераза ўринларини тўлдиришнинг намунавий схемалари мазкур давлат стандартининг 1 ва 2-иловаларида назарда тутилган.


6. Саноат корхоналари биноларида баландлиги камида 18 m ва кенглиги 30 m бўлган, шунингдек кесаки деталларнинг кенглиги 124 mm бўлган ёғоч дераза блоклари қўлланиши керак.


7. Ёғоч деразаларнинг қамров ўлчамлари саноат корхоналари бинолари учун мазкур давлат стандартининг 1-расмида, қишлоқ хўжалиги корхоналари бинолари учун мазкур давлат стандартининг 2-расмида назарда тутилган.


8. Ёғоч деразаларнинг шартли белгисининг (маркасининг) тузилиши қуйидагича белгиланади:

         

          

С - саноат корхоналари бинолари учун;

Қ - қишлоқ хўжалик корхоналари бинолари учун.

Ёғоч деразаларнинг конструкциясига кўра:

Та - Танҳо;

Ққ - қўшалоқ.

Ёғоч дераза ўрнининг баландлиги бўйлаб dm лардаги ўлчами.

Ёғоч дераза ўрнининг кенглиги бўйлаб dm лардаги ўлчами.

Саноат корхоналари биноларининг ёғоч дераза кесакилари деталларининг кенглиги:

1 - 94 mm;

2 - 124 mm.


Қуйидагиларни ифодаловчи ҳарфлар:

Ў - энсиз қанотчасининг ўнг тарафлама жойлашган деразаси;

Ч - энсиз қанотчасининг чап тарафлама жойлашган деразаси;

Ж - жалюзий панжарали ёғоч дераза.

Шартли белгиланишларга мисоллар:

Саноат корхоналари бинолари учун хона ичкарисига очилувчи, қўшалоқ конструкцияли, кесаки деталлари кенглиги 124 mm бўлган ва баландлиги 18 m ва эни 30 dm ли ёғоч дераза қуйидагича белгиланади:

         

СИҚқ 18-30.2 O`z DSt 891-2022;

         

Саноат корхоналари бинолари учун хона ичкарисига очилувчи, қўшалоқ конструкцияли, энсиз қанотчаси чап томонида жойлашган, кесаки деталлари кенглиги 124 mm бўлган ва баландлиги 18 m ва эни 30 dm ли ёғоч дераза қуйидагича белгиланади:

          

СИҚқ 18-30.2 O`z DSt 891-2022;

           

Саноат корхоналари бинолари учун ташқарига очилувчи, танҳо конструкцияли, кесаки деталлари кенглиги 94 mm бўлган ва баландлиги 12 m ва эни 24 dm ли ёғоч дераза қуйидагича белгиланади:

         

СТТа 12-24.1 O`z DSt 891-2022;

          

Саноат корхоналари бинолари учун очилмайдиган, баландлиги 12 ва эни 18 dm ли дераза қуйидагича белгиланади:

         

СО 12-18 O`z DSt 891-2022;

           

Қишлоқ хўжалиги корхоналари бинолари учун очилмайдиган, баландлиги 6 m ва эни 12 dm ли дераза қуйидагича белгиланади:

           

ҚО 6-12 O`z DSt 891-2022;

             

Қишлоқ хўжалиги корхоналари бинолари учун очилмайдиган, жалюзий панжарали, баландлиги 6 m ва эни 12 dm ли дераза қуйидагича белгиланади:

          

ҚО 6-12 Ж O`z DSt 891-2022;

            

Қишлоқ хўжалиги корхоналари бинолари учун хона ичкарисига очилувчи, танҳо конструкцияли, баландлиги 12 m ва эни 18 dm ли ёғоч дераза қуйидагича белгиланади:

          

ҚИТа 12-18 O`z DSt 891-2022;

            

Қишлоқ хўжалиги корхоналари бинолари учун хона ичкарисига очилувчи, танҳо ва қўшалоқ конструкцияли, баландлиги 12 m ва эни 18 dm ли ёғоч дераза қуйидагича белгиланади:

           

ҚИҚқ 12-18 O`z DSt 891-2022.

         

           

3-БОБ. САНОАТ ВА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ

КОРХОНАЛАРИ БИНОЛАРИДАГИ ЁҒОЧ

ДЕРАЗАЛАРНИНГ КОНСТРУКЦИЯСИГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР

            

9. Ёғоч деразалар ГОСТ 23166 ва мазкур давлат стандартига мувофиқ ишчи чизмаларга асосан ишлаб чиқарилиши керак.


10. Саноат корхоналари бинолари учун И турдаги деразалар конструкцияси, шакли, асосий ўлчамлари ва маркалари мазкур давлат стандартининг 3-расмида, қишлоқ хўжалиги корхоналари бинолари учун мазкур давлат стандартининг 4-расмида назарда тутилган кўрсаткичларга мувофиқ бўлиши керак.

И турдаги ёғоч деразалар деталлари кесимларининг шакли ва ўлчамлари танҳо ойнавандликлари учун мазкур давлат стандартининг 5-расмида, қўш ойнавандликлари учун мазкур давлат стандартининг 6-расмида назарда тутилган.


11. Саноат корхоналари бинолари учун Т турдаги ёғоч деразалар конструкцияси, шакли, асосий ўлчамлари ва маркалари мазкур давлат стандартининг 7 ва 8-расмларида назарда тутилган кўрсаткичларга мувофиқ бўлиши керак.

Т турдаги ёғоч деразалар деталлари кесимларининг шакли ва ўлчамлари танҳо ойнавандликлари учун мазкур давлат стандартининг 9-расмида, қўш ойнавандликлари учун эса мазкур давлат стандартининг 10-расмида назарда тутилган.


12. Саноат корхоналари бинолари учун О турдаги ёғоч деразалар конструкцияси, шакли, асосий ўлчамлари ва маркалари мазкур давлат стандартининг 11-расмида, қишлоқ хўжалиги корхоналари бинолари учун эса мазкур давлат стандартининг 12-расмида назарда тутилган кўрсаткичларга мувофиқ бўлиши керак.

О турдаги ёғоч деразалар деталлари кесимларининг шакли ва ўлчамлари танҳо ойнавандликлари учун мазкур давлат стандартининг 13-расмида, қишлоқ хўжалиги корхоналари бинолари учун эса мазкур давлат стандартининг 14-расмида белгиланган.


13. Ёғоч деразаларнинг конструкциялари, шакллари, асосий ўлчамлари ва маркалари мазкур давлат стандартининг 3, 4, 7 ва 8-расмларида келтирилган схемаларга асосан белгиланади.


14. Ёғоч деразалари дастгоҳларининг жойлашиши мазкур давлат стандартининг 4-иловасида назарда тутилган.


15. Ёғоч деразаларнинг ошиқ-мошиқлари, бурчакликлари, ичкаридан очилмайдиган дастгоҳлари ва мурватли тортқилари ГОСТ 5088 ва ГОСТ 5090 талабларига мувофиқ бўлиши керак.

И турдаги ёғоч деразалар учун ойналар спецификацияси мазкур давлат стандартининг 5-иловасида белгиланган.

Т ва О турдаги ёғоч деразалар учун ойналар спецификацияси мазкур давлат стандартининг 6-иловасида назарда тутилган.


16. Ошиқ-мошиқлар мазкур давлат стандарти талабларига мувофиқ ишлаб чиқарилиши керак.


17. Ошиқ-мошиқлар конструкцияси мустаҳкам ва ишончли бўлиши, уларни таьмирлаш ва алмаштириш имконияти таьминланган бўлиши лозим.


18. ГОСТ 10174 га асосан ёғоч дераза айвонларини зичлаш учун пенополиуретан қистирмалари қўлланилади.


19. Қўшалоқ конструкцияли И турдаги ёғоч деразалар кесакиларининг пастки тўрт қирра ғўлачаларида ёмғир сувини қочириш учун 50 mm масофада жойлаштириладиган кесакилар қилиниши керак.


20. Ёғоч деразаларга ойна солиш ГОСТ 111 га мувофиқ амалга оширилади.


21. Мазкур давлат стандартига мувофиқ ишлаб чиқариладиган ёғоч деразалар 850 N/m2 гача (85 kgс/m2) шамол юкига нисбатан чидамли бўлиши керак.



Саноат корхоналари бинолари учун ёғоч

деразаларнинг қамров ўлчамлари

          

          

         

И турдаги ёғоч деразалар

         

1-расм

Т ва О турларига ёғоч деразалар

         

Изоҳлар:

ёғоч деразаларнинг схемалари олд кўриниш тарафидан тасвирланган;

схемалар устидаги рақамлар ёғоч деразалар модулларидаги ўлчамларни кўрсатади;

қанотлар билан тўлдириш схемалари Т турдаги ёғоч деразалар учун кўрсатилган.

            

           

Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг бинолари

учун ёғоч деразаларнинг қамров ўлчамлари

          

И турдаги ёғоч деразалар

        

И турдаги ёғоч деразалар

2-расм

        

         

Ёғоч деразалар конструкциялари, шакллари,

асосий ўлчамлари ва маркалари

          

         

И турдаги ёғоч деразалар

3-расм

          

        

Ёғоч деразалар конструкциялари, шакллари,

асосий ўлчамлари ва маркалари

         

        

И турдаги ёғоч деразалар

(қишлоқ хўжалиги корхоналарининг бинолари учун)

4-расм

          

        

Ёғоч деразалар конструкциялари, шакллари,

асосий ўлчамлари ва маркалари

         

            

И турдаги танҳо ойнаванд ёғоч деразалар

5-расм

       

       

Ёғоч деразалар конструкциялари, шакллари,

асосий ўлчамлари ва маркалари

             

И турдаги қўшалоқ ойнаванд ёғоч деразалар

6-расм

          

         

Ёғоч деразалар конструкциялари, шакллари,

асосий ўлчамлари ва маркалари

           

            

Т турдаги ёғоч деразалар

7-расм

         

         

Ёғоч деразалар конструкциялари, шакллари,

асосий ўлчамлари ва маркалари

         

          

Т турдаги ёғоч деразалар

8-расм

          

        

Ёғоч деразалар конструкциялари, шакллари,

асосий ўлчамлари ва маркалари

        

И турдаги танҳо ойнаванд ёғоч деразалар

9-расм

         

         

Ёғоч деразалар конструкциялари, шакллари,

асосий ўлчамлари ва маркалари

         

Т турдаги қўшалоқ ойнаванд ёғоч деразалар

10-расм

         

       

Ёғоч деразалар конструкциялари, шакллари,

асосий ўлчамлари ва маркалари

           

          

О турдаги ёғоч деразалар

11-расм

        

       

Ёғоч деразалар конструкциялари, шакллари,

асосий ўлчамлари ва маркалари

            

О турдаги ёғоч деразалар

12-расм

         

       

Ёғоч деразалар конструкциялари, шакллари,

асосий ўлчамлари ва маркалари

         

О турдаги ёғоч деразалар

13-расм

          

        

Ёғоч деразалар конструкцияли, шакллари,

асосий ўлчамлари ва маркалари

         

          

О турдаги ёғоч деразалар

14-расм

         

         




Давлат стандартига

1-ИЛОВА



Саноат корхоналари бинолари

учун ёғоч деразалар орасидаги ойнаванд

ёғоч дераза ўрнини тўлдирувчи ёғоч

деразаларнинг намунавий схемаси

         

         

           




Давлат стандартига

2-ИЛОВА



Саноат корхоналари бинолари учун

ёғоч дераза ўринларини тасмасимон

ойнаванд қилиб тўлдиришнинг

намунавий схемалари

            

           

          




Давлат стандартига

3-ИЛОВА



Саноат корхоналари бинолари учун

ёғоч деразалар орасидаги ойнаванд дераза

ўрнини тўлдирувчи деразаларнинг

намунавий схемаси

            


И Тури

     

О турдаги ёғоч деразалар

        

         




Давлат стандартига

4-ИЛОВА



Дастгоҳларнинг деразаларда жойлашиш

           

         

Изоҳ:

ПВД 12 - 18.1;

ПВД 18 - 18.1;

ПВД 18 - 18.1 (ёғоч деразаларда бурама дастаклари фақат очиш механизмлари йўқ бўлган тақдирдагина ўрнатилади).

          

         

И тури

        

дастгоҳларни ёғоч деразаларда жойлашиши

          

Т турдаги ёғоч деразалар

         

          




Давлат стандартига

5-ИЛОВА



И турдаги ёғоч деразалар учун

ойналар спецификацияси

           

1-ЖАДВАЛ



Деразалар маркаси

    

Ўлчамлар mm ларда

     

Миқдори

    

баландлик

      

кенглик

      

қалинлик

       

      

Саноат корхоналари бинолари учун

        

СИҚқ 12 - 18.1

980

980


1025

450

4

3

2

2

СИҚқ 12 - 24.1


980

1025

4

4

СИҚқ 12 - 30.1

980

980


1025

450

4

3

4

2

СИҚқ 12 - 30.1П

980

980


1025

450

4

3

4

2

СИҚқ 12 - 30.2

980

980


1025

450

4

3

4

2

СИҚқ 12 - 30.2П

980

980


1025

450

4

3

4

2

СИҚқ 18 - 18.1

1580

1580


1025

450

4

3

4

2

СИҚқ 12 - 24.1


1580

1025

4

4

СИҚқ 18 - 30.1

1580

1580


1025

450

4

3

4

2

СИҚқ 18 - 30.1П

1580

1580


1025

450

4

3

4

2

СИҚқ 18 - 30.2

1580

1580


1025

450

4

3

4

2

СИҚқ 18 - 30.2П

1580

1580


1025

450

4

3

4

2

         

Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг бинолари учун

      

ҚИТа 9 - 12

630


475

3

2

ҚИТа 9 - 18

630


500

3

3

ҚИТа 12 - 12

930


475

3

2

ҚИТа 12 - 18

930


500

3

3

ҚИҚқ 9 - 12

680


500

3

4

ҚИҚқ 9 - 18

680


525

3

6

ҚИҚқ 12 - 12

980


500

3

4

ҚИҚқ 12 - 18

980


525

3

6

        

         




Давлат стандартига

6-ИЛОВА



Т ва О турдаги ёғоч деразалар учун

ойналар спецификацияси

           

2-ЖАДВАЛ



Деразалар маркаси

     

Ўлчамлар mm ларда

      

Миқдори

  

бандлик

     

кенглик

      

қалинлик

       

      

Саноат корхоналари бинолари учун

       

СТаТа 12 - 18.1

980

980


1025

425

4

3

1

1

СТаТа 12 - 24.1

980


1025

4

2

СТаТа 12 - 30.1

980

980


1025

425

4

3

2

1

СТаТа 12 - 30.2

980

980


1025

425

4

3

2

1

СТаТа 18 - 18.1

1580

1580


1025

425

4

3

1

1

СТаТа 18 - 24.1

1580


1025

4

2

СТаТа 18 - 30.1

1580

1580


1025

425

4

3

2

1

СТаТа 18 - 30.2

1580

1580


1025

425

4

3

2

1

СТаҚқ 12 - 18.1

980

980


1025

425

4

3

2

2

СТаҚқ 12 - 24.1

980


1025

4

4

СТаҚқ 12 - 30.1

980

980


1025

425

4

3

4

2

СТаҚқ 12 - 30.2

980

980


1025

425

4

3

4

2

СТаҚқ 18-18.1

1580

1580


1025

425

4

3

2

2

        

Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг бинолари учун

         

СТаҚ 18 - 24.1

1580


1025

4

4

СТаҚ 18 - 30.1

1580

1580


1025

425

4

3

4

2

СТаҚ 18 - 30.2

1580

1580


1025

425

4

3

4

2

СОТа 12 - 18.1

1095

1095


1140

540

4

4

1

1

СОТа 12 - 24.1

1095


1140

4

2

СОТа 12 - 30.1

1095

1095


1140

540

4

4

2

1

СОТа 12 - 30.2

1095

1095


1140

540

4

4

2

1

СОТа 18 - 18.1

1695

1695


1140

540

4

4

1

1

СОТа 18 - 24.1

1695


1140

4

2

СОТа 18 - 30.1

1695

1695


1140

540

4

4

2

4

СОТа 18 - 30.2

1695

1695


1140

540

4

4

2

1

ҚОТа 6 - 9

495


795

3

1

ҚОТа 6 - 12

495


1070

3

1

           

              

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz).













































































Время: 0.0392
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск